Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан мулоқот

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 2791
Печать

25 июл кунининг иккинчи ярмида Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакилларини қабул қилди.

Суҳбат чоғида томонлар Тожикистон Жумҳурияти Ҳукумати ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ӯзаро самарали ҳамкорлиги қаноатланарли эканлигини қайд этдилар.

 

Вилоят Раиси ушбу нуфузли ташкилотнинг молиявий кӯмагида муваффақиятли амалга оширилган бир қатор лойиҳаларга тӯхталиб ӯтиб, “Хужанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида яқинда вилоятга 25та замонавий автобус олиб келинганини айтди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари қизғин ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейин ҳам Тожикистон Жумҳурияти билан ҳамкорликлар давом этишини айтдилар. Маълумотларга қараганда, яқин кунларда яна 70дан ортиқ автобус келтирилади.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen