БОЛАЛАР ҲАМИША ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ЖАМИЯТ
Дата публикации Просмотров: 1872
Печать
 
Бутун дунёда бўлгани каби ҳар йили 1 июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан Суғд вилояти Хужанд шаҳридаги “Наврўзгоҳ” дам олиш маданият ва истирохат боғида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Суғд вилояти Раиси ўринбосари Зайнура Азимий хамда Хужанд шаҳри раиси Фирдавс Шарифзода иштирок этиб, болажонларни байрам билан самимий қутлаб, уларга совғалар тақдим этишди.
Тадбирда қалби бир олам завқу шавққа тўлган болажонлар шундай ёруғ кунларнинг бошида турган, болаларни ҳар жаҳатдан камол топишларига катта йўл очган муҳтарам Президентимизга, устозларига, ота-оналарига раҳматлар айтишди. Уларнинг бугунги қиёфасидаги беғуборлик, самимийлик, эртанги кунга ишонч ва ёруғ кунларнинг давомчилари сифатида саналишлари мурғак қалбларига завқ улашди. Уларга келгусида келажакни яратувчи янги авлод сифатида азиз Тожикистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши ва тараққий этиши учун садоқат билан меҳнат қилиб, эзгу ташаббуслар, узлуксиз саъй-ҳаракат, ақлий ва ижодий ютуқлар, спорт соҳасидаги муваффақиятлар ва чуқур билим билан жаҳон ҳамжамиятида азиз Ватанимизнинг нуфузини ошириш учун ҳисса қўшишларига ишонч билдирилди.
Тадбир сўнггида масъуллар болажонларни яна бир бор табриклаб, ҳаётимизнинг эртасини таъминловчи булган болажонларга соглик-саломатлик, чуқур билим олишларига барча имкониятлар мавжудлиги, бу имкониятлар улар учун эканлигини айтиб ўтишди.
психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen