“ВТ- Силк” қӯшма корхонаси яна ишга туширилди

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 3431
Печать

Шу йилнинг 9 август куни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд шаҳрида пиллани қайта ишлашга ихтисослашган “ВТ-Силк” қӯшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кӯрсатма ва топшириқларини бажариш мақсадида, мазкур корхона икки йиллик танаффусдан сӯнг яна ӯз фаолиятини бошлади.

“ВТ-Силк” қӯшма корхонасида бир йилда 30 тонна пилла қайта ишланади. Бугунги кунда бу ерда 130 киши иш билан таъминланган.

 

Вилоят Раиси танишув асносида вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи ишлаб чиқариш иқтидорларидан самарали фойдаланиш, ишламаётган корхоналарни қайтадан фаоллаштириш учун зарурий тадбирларни белгилашини айтиб ӯтди.

Корхона раҳбариятига ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва хом ашёни захира қилиш учун зарурий тадбирлар белгилаб, келгусида ишчи ӯринларини кӯпайтириш борасида кӯрсатма берилди.

Суғд вилояти Раиси матбуот хизмати

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen