“Айний-Рӯдакий» электр узатиш тармоғи ва «Рӯдакий» подстанциясининг фойдаланишга топширилиши

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: ИҚТИСОДИЁТ
Дата публикации Просмотров: 10989
Печать

Халқаро Наврӯз байрами ношонланишида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Панжакент шаҳрида “Электр энергияси етказиб беришни тӯлиқ ҳисоблашни жорий этиш ва электр узатиш тизимини яхшилаш” лойиҳаси доирасида тубдан янгиланган 220 киловолтли “Айний-Рӯдакий» электр узатиш линияси ва «Рӯдакий» подстанциясини фойдаланишга топширди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон подстанцияни бошқариш марказида рамзий тугмани босиш орқали ушбу энергетик иншоотни расман ишга туширди.

 

“Рӯдакий” подстанциясида янгиланган ва кенгайтирилган назорат бошқарув биноси халқаро стандартлар асосида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Подстанциясидаги барча ускуналар компютер технологияси ёрдамида бошқарилади ва назорат қилинади.

Келгусида Панжакент шаҳри “Рӯдакий” подстанцияси орқали Ӯзбекистон Республикасининг Самарқанд вилоятига электр қуввати экспорт қилиши мумкин. Шунингдек, Ӯзбекистондан Тожикистонга электр узатишга имкон яратилади.

Эслатиб ӯтамиз, мазкур электр узатиш тармоғи Айний ноҳиясида жойлашган “Айний” подстанциясини Панжакент шаҳрининг “Рӯдакий” подстанцияси билан боғлайди.

Мазкур лойиҳа Хитой Халқ Республикасининг ТВЕА CO LTD ширкати томонидан амалга оширилган. “Рӯдакий” 220\110\35\10 кВ подстанциясини қайта тиклаш, “Айний” 220\110\10 кВ подстанциясини кенгайтириш, “Айний” ва “Рӯдакий” подстанциялари ӯртасида 220 киловолтли электр узатиш тизимини қуриш”нинг иккинчи босқич ишлари белгиланган муддатда юқори сифатда бажарилди.

220 киловолтли «Айний-Рӯдакий» электр узатиш линиясида олиб борилган қурилиш ҳамда ускуналарни улаш ва ӯрнатиш, “Айний” ва “Рӯдакий” подстанцияларини кенгайтириш ишларига 147 мутахассис жалб қилинган эди. Шундан 81 маҳаллий ишчилар ва 66 чет эллик мутахассислар эди.

Танишув чоғида “Айний” ва “Рӯдакий” подстанцияларини ӯзаро боғловчи 220 киловолтли электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасининг муваффақиятли татбиғи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сайъ-ҳаракати ва бевосита қӯллаб-қувватлаши билан амалга оширилгани таъкидланди.

“Электр етказиб беришни тӯлиқ ҳисоблашни жорий этиш ва электр узатиш тизимини яхшилаш” лойиҳаси Осиё Тараққиёт Банкининг қайтарилмас гранти ҳисобидан амалга оширилди.

Ушбу лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичини амалга ошириш учун 2015 йилнинг 27 январида Тожикистон Жумҳурияти ҳукумати ва Осиё Тараққиёт Банки ӯртасида 54 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант битими имзоланган эди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга татбиқ этиш жараёнида 2015 йилнинг 28 декабрида “Барқи тоxик” очиқ холдинг ҳиссадорлик ширкати ва Хитой Халқ Республикасининг ТВЕА CO LTD ширкати ӯртасида 23 миллион долларлик шартнома имзоланди.

Икки томонлама шартномага кӯра, лойиҳанинг мазкур босқичини тӯлиқ якунлаш учун сарфланган маблағ 26 миллион 371 минг 929 АҚШ долларини ташкил қилади. Лойиҳанинг асосий мақсади, энг аввало, электр қувватини узатиш ҳисоб системасини жорий этиш ва электр энергиясини узатиш тармоғини яхшилашдан иборатдир.

Ушбу иншоотнинг очилиш маросимида маълум қилинганидек, олдинги йилларда 110 киловолти мавжуд электр узатиш линияси Панжакент шаҳри ва унинг атрофидаги минтақаларни ҳатто ёз фаслида ҳам электр энергияси билан тӯлиқ таъминлай олмасди.

220 киловолтли янги электр узатиш линияси фойдаланишга топширилиши ва “Рӯдакий” подстанциясининг янгиланиши ортидан минтақа абонентларининг қийинчилиги бутунлай бартараф этилди. Энди муассасалар ва саноат корхоналари сифатли ва ишончли электр қуввати билан тӯлиқ таъминланади.

Қайта тиклаш ишларидан сӯнг “Рӯдакий” подстанциясининг иқтидори икки мартага ортди. Ундаги ускуналарнинг ишлаш қобилияти юксалди, электр энергияси талафоти камайди ва электр узатиш сифати яхшиланди.

Подстанциясида қӯлланиладиган ускуналар дунёнинг энг катта ширкатларидан сотиб олинган. Ускуналарни ӯрнатиш ва улаш ишлари “Айний” подстанциясида тӯлиқ ва “Рӯдакий” подстанциясида қисман бажарилган.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон соҳа иншоотининг фойдаланишга топширилиши тӯлиқ энергетик мустақилликка эришиш йӯлидаги устувор қадам эканлигини айтиб, у халқаро Наврӯз байрамида Суғд вилояти шаҳар ва ноҳиялари аҳолиси учун давлат ва ҳукуматнинг қимматли совғаси бӯлганини қӯшимча қилди.

Бугунги кунда Панжакент шаҳри электр тармоқларида 280 мутахассис фаолият юритмоқда. Уларнинг 60 фоизини ёш кадрлар ташкил этади.

www.prezident.tj

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen