ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Қишлоқ хӯжалиги
Дата публикации Просмотров: 2722
Печать

Ёзги мавсум бошланиб, юртимиз далаларида етилаётган ғалла ғосилини талафотсиз йиғиб-териб олиш мақсадида ташвиқот ишлари бошланди. Жумладан Бобожон Ғафуров ноҳияси ёнғинга қарши кураш давлат бошқармаси 36-мустақил бӯлим рахбарияти Тожикистон Жумҳурияти ички ишлар Вазирлигининг «Ғалла-2019» номи остидага №224 фармонига биноан барча ишлаб-чиқариш кооперативлари, деҳқон хӯжаликлари ва бошқа ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаат қилиб, ғалла хосилини талафотсиз йиғиб-териб олишга даъват этади. Бунинг учун авваламбор ғаллазорлар атрофи 4 метр масофада шудгор қилиниб ажратилиши ёки  тураржойлар ёки иморатлардан 100-50 метр узоқликда бӯлиши талаб қилинади. Йӯл бӯйида экилган ғаллазорлар йӯлдан 4 метр масофаси ӯрилиб ажратилиши лозим. Агар ғалла майдони 50 гектардан ортиқ бӯлса, атрофи 8 метр ӯрилиб, 4 метри шудгорланиши даркор. Ғалла пишиб етилгач, ҳар 150 метр масофга «Ғаллазорни ёнғиндан асранг!»,-деган шиорлар  осиб қӯйилса мақсадга мувофиқ бӯлади. Бордию ёнғин рӯй бергудай бӯлса, 01 ёки 101 роақамли барча ширкатларга дарғол қӯнғироқ қилинг!

М.АЗИЗЗОДА, ички хизмат катта лейтенанти

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen