БУЗFУНЧИЛИК ТОЖИК МИЛЛАТИГА ХОС ЭМАС!

Автор: Суғд Ҳақиқати Категория: Миллий хавфсизлик
Дата публикации Просмотров: 2765
Печать

Биз тожик халқи шундай бир шароитда яшаймизки, давлат ӯз мустақиллигига эга ва халқ-нинг бирор эътиқодига тӯсқин-лик қилмайди. Ваҳоланки, со-биқ Шӯролар даврида аҳвол бундай эмасди. Шӯролар ҳукуматининг барча хатти-ҳаракатлари халқни дину имон ҳамда миллий қадриятларидан узоқ-лаштиришга қаратилган эди. Кексаларнинг гапириб беришларича, ӯтмишда ота-боболаримиз яширинча ва минг қӯрқув билан уйларда намоз ӯқишган. Агар уларнинг ибодат қилгани ошкор бӯлса, қат-тиқ жазо олишган. Яхшиямки, давлатимиз мустақиллиги туфайли бу асорат ва динсизликдан қутулдик. Ачинарли томони шундаки, бугунги кунда Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг собиқ тарафдорлари давлат ва Мамлакат ҳукуматини муқаддас Ислом динининг душмани деб аташ билан ӯз тарафдорлари сафини кенгайтириб, халқни қӯзғатиш орқали мамлакатда бемаъни уруш оловини аланга олдиришни мақсад қилган-лари кӯзга ташланади. Албат-та, минглаб кишилар орзу қиладиган тинч ва мустақил фазо ҳукмрон бӯлган мамлакат уларга ёқмай, таъсир кӯрсатишнинг бошқа йӯлини тополмасдан кучлари фақат қурол-аслаҳага етган. Гарчи террористик-экстремистик гуруҳлар бугунгача ҳар қандай номақбул ишларни амалга оширган бӯлса ҳам, ҳозир ҳам уларнинг жирканч мафкурасини қоралайдиган, Ватан тинчлиги учун интиладиган ҳамда бир овоздан “Бузғунчилик тожикларга хос эмас ва бундан кейин ҳам шундай бӯлиб қолади” дейдиган инсонлар бор.

психологическая помощь | как лечить простуду | крис картер секретные материалы | отзывы об отелях Бельгии и отзывы об автомобилях Citroen